Мехмонхона "Саёхат-Сари"«Саёхат-Сари” унитар корхонаси Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Раёсати қарорига асосан 1998 йил ноябр ойида ташкил қилинган. Корхонанинг асосий вазифаси Ўзбекистон КУФК Ўқув маркази тингловчиларига, вилоятдан Тошкентга хизмат сафари билан келадиган Касаба Уюшма фаолларига мехмонхона хизматларини кўрсатиш хамда халқаро ва республикамиз миқёсида ўтказиладиган турли хил катта-кичик форум, йиғилиш ва конференцияларни ташкил этишдан иборат. Мехмонхона Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси 115-бинода жойлашган.Бу автотранспорт воситаси билан “Амир Темур”хиёбони томонидан 10дақиқада хамда “Буюк Ипак Йўли”метро станциясидан 5дақиқали яёв юрганда етиб бориладиган манзил. Мехмонхона 5 қаватдан иборат бўлиб, худуди замонавий талабларга жавоб бера оладиган даражада ободонлаштирилган. Мехмонхонадаги ётоқ ўрин-жойлари умумий 108тадан ташкил топган. Бу ётоқ ўрин-жойлари беш турга бўлинган:
Мехмонхонанинг хоналари холодильник, кондиционер, ётоқ ва юмшоқ жихозлар билан таъминланган. батафсил..
Мехмонхона "Саёхат-Сари" © 2012 |
UZ
RU
EN